Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“UZTEX GROUP”нинг экспорт имкониятлари кенгаймоқда

24.09.2020
Тошкент вилоятининг инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти ниҳоятда кенг. Жумладан, “UZTEX GROUP” МЧЖ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Чирчиқ шаҳрида, балки ҳудуддаги энг йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, вилоятдаги экспортёр корхоналар йирик ўнталигидан ўрин эгаллаган мазкур жамоа томонидан бугунги кунда 5 турдан ортиқ тўқмачилик-трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, экспортга йўналтирилмоқда.

Корхона Швецария, Германия, Туркия давлатларидан келтирилган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, пахта толасидан ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Корхонада тайёрланаётган болалар ва катталар учун футболкалар, пайпоқлар, момиқ сочиқлар, трикотаж матоси, ип-калава маҳсулотлари ва шу каби маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос, сифатли ва харидоргир ҳисобланади. Шу боис, ташқи бозорда уларга талаб катта.

Жорий йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, “UZTEX GROUP” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган 37 млн. 980 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь, Италия, Озарбайжон, Сербия, Болгария, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Молдова давлатларига жўнатилди.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилда инвестиция лойиҳаси асосида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада бугунги кунда 2 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 157