Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

11.01.2021
"Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида бугун шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашуви ташкиллаштирилди.

Президент Ш.Мирзиёевнинг "Ёшлар форуми"да ёшларга қилган мурожаатномасидаги видеолавҳа намойиши билан бошланган тадбир давомида Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими бошлиғи О.Самандаров бугунги кунда ёшларга берилаётган имтиёзлар, имкониятлар ҳақида тўхталди.

Таъкидланганидек, тадбиркор бўламан, деган ёшлар учун 32 миллион сўмгача гаров ва кафилсиз кредитлар ажратилмоқда. Бу ҳақда 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори М. Маматов ёшлар учун залнинг ўзида кредит расмийлаштириш таклифини билдирди.

Кўпчилик томонидан маъқулланган ушбу таклиф бўйича ёшлар даврага чиқиб, бизнес ғоялари билан ўртоқлашди. Ёшларга бизнес лойиҳалари Савдо-саноат палатаси шаҳар вакилига тақдим этилса, 1 кунда кредит ажратилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, "Ёшлар жамғармаси" вилоят филиали раҳбари Ш.Мирзақулов томонидан жамғармадан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маъруза қилинди.

Учрашувда ёшларга ўз тенгдошлари, яъни, ёш тадбиркорлар - Сардорхон Нодирхонов ва Саидазим Бурхонов томонидан тадбиркорлик фаолиятлари борасидаги тажрибалари гапириб берилди. Бу суҳбат ёшларга катта мотивация бахш этган бўлса, ажабмас.


Манба: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 93