Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Олмалиқ ҳокими директорлар билан онлайн мулоқот қилди

Олмалиқ ҳокими директорлар билан онлайн мулоқот қилди
23.09.2020
Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ZOOM платформаси орқали мактаб директорлари билан мулоқот қилди. Мазкур мулоқот ҳудудда таълим жараёнини ташкил қилишда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, республика комиссияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий этилган меъёрларнинг бажарилиши бўйича танқидий-таҳлилий суҳбат шаклида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашида мактабларни ишга туширилиши масаласи муҳокама қилинган (https://t.me/Olmaliq_shahri/6014), 14 сентябрдан бошлаб анъанавий таълим босқичма босқич тиклана бошлаган эди.

Ҳоким ва директорларнинг онлайн мулоқотида ўтган вақт давомида, пандемия шароитида таълимни ташкил этишда қўлга киритилган ижобий тажрибаларни оммалаштириш ва йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил қилинди.



  • 150