Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мурожаатнома дастуриламал вазифасини ўтайди

Мурожаатнома дастуриламал вазифасини ўтайди
11.01.2021
Президент Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, Пискент туманида ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев ўтган йилда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида сўзлаб, ишда сусткашликка йўл қўйган масъулларни танқид қилди.

Ҳоким ўринбосарларининг Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, таълим, тиббиёт, коммунал соҳа, ободонлаштириш ва йўл қурилишида амалга ошириладиган режалари билан танишди.

Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим муассасаларини таъмирлаш, битирувчиларни ОТМларга қамраб олиш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.


Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 98