Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Китоб маънавият хазинаси

Китоб маънавият хазинаси
24.09.2020
Бекобод туманида “Китоблар маънавиятимиз хазинаси – бойликларнинг дурдонаси” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Каримов, Ахборот-кутубхона маркази директори З.Эсиргапова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Нурали Жалилов, Маданият бўлими раҳбари ўринбосари ҳамда йигит-қизлар иштирок этган тадбирда китобхонликнинг маънавиятимиздаги ўрни тўғрисида фикр юритилди.

Суҳбат давомида туман аҳолиси, айниқса, ёшлар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларни интеллектуал ривожланган, маънан ётук, баркамол шахс қилиб тарбиялаш борасида китобга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни онгига сингдириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиб, турли хил ёт, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш тўғрисида тушунчалар берилди.


Манба: Бекобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 146