Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Эшонобод” маҳалласида давлат хизматлари кўрсатувчи шохобча очилди

“Эшонобод” маҳалласида давлат хизматлари кўрсатувчи  шохобча очилди
23.09.2020
Чиноз туманидаги “Эшонобод” МФЙ да 3 минг 200 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тезкор, шаффоф ва юқори сифатли давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида Давлат хизматлари маркази шахобчаси фаолиятини бошлади.

Филиал зарур мебель, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, шу куннинг ўзида 10 га яқин фуқароларга хизматлар кўрсатилди.

– Оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланамиз. Карантин сабабли вақтинча тўхтаб қолган корхонамизни тез фурсатда қайта рўйхатдан ўтказиб, фаолиятини қайта тиклаб беришди, – дейди филиалга ташриф буюрган Сайёра Аҳмедова.

Тезкорлик, осон ва қулай шароит. Яратилаётган бундай имкониятлардан фақат мамнун бўлиш мумкин. Яна бир муҳим жиҳати, бундай филиалларда турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликлар бўлмайди.



  • 155