Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Ангрен кўмир кони" филиалида учта линия ишга тушди

24.09.2020
Линияларнинг ишга туширилиши ҳар жиҳатдан корхона учун фойдали бўлди. Натижада ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун тошни турли ўлчамларда майдалаб, саралаб етказиб бериш йўлга қўйилди. Бир кеча-кундузда 350-400 кубометр тошни қайта ишлаш қувватига эга мазкур мажмуа жиҳозлари Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи филиалида тайёрланди ва монтаж қилинди.

− Шу пайтгача қурилиш-таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган тошни бир ўлчамда майдалаб етказиб берардик. Эндиликда имкониятимиз кенгайди, − дейди 58-бўлим бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов.

58-бўлимда йигирма нафардан кўпроқ ишчи-ходим бўлиб, жамоа аъзолари кон устаси, механик, конвейер машинисти, электрик, пайвандчи ва чилангарлардан иборат. Конвейер машинистлари Ойбек Насибалиев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Тошматов, Миржалол Эргашев, ишчилардан Ғулом Раҳмонов, Тоҳир Газиев ва бошқаларнинг катта тажрибаси ва сидқидилдан меҳнати туфайли бўлимда иш жараёни муваффақиятли ташкил этилмоқда.

Эндиликда мазкур бўлим жамоаси кон ички автомобиль ва темир йўллари қурилиши учун ойига ўртача 10 минг тонна қайта ишланган тош етказиб беради.



Манба: Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 149