Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Агробанк” молиявий кўмагида Зангиотада замонавий иссиқхона иш бошлади

21.11.2020

Зангиота туманида ҳам аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасиди кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Бу борада мамлакатимизнинг етакчи банкларидан “Агробанк” АТБ томонидан тадбиркорларларнинг тижорий лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашда фаол иш олиб борилмоқда.

Буни мазкур туманда фаолият бошлаган “GIGANT GREEN EХPORT” МЧЖ замонавий иссиқхона лойиҳаси мисолида кўриш мумкин.

Ушбу лойиҳа “Агробанк” ҳамкорлигида жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4.9 миллион доллар бўлиб, шундан 3.9 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағи банк ҳиссасига тўғри келади. Гидропоника усулида экилган иссиқхонадаги помидор кўчатлари айни ҳосил беришни бошлаган. Парвариш жараёни Туркия ва Испания технологиялари асосидаги ускуналар ёрдамида бошқарилади.

Ҳаво ҳарорати ва намлигини меъёрида сақлаш, кўчатларни ўғит ва озуқа билан ўз вақтида таъминлаш, ҳар бир томчи сувнинг етказиб берилиши аниқ ҳисоб-китоб асосидаги компьютерлаштирилган тизим назоратида бўлади. Тадбиркорлар декабрь ойининг ўрталарида биринчи ҳосилни бозорга чиқаришни мўлжаллашмоқда.

Экспортбоп маҳсулот етиштириш нафақат замонавий ускуналар балки ўзига хос парвариш технологиясига ҳам боғлиқ. Шу боис ҳам иссиқхонадаги агротехник тадбирлар туркиялик мутхассислар ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа йилига 1000 тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратилиши имкониятини бераётганлиги билан хам аҳамиятлидир.



Манба: Humon.uz

  • 76