Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Ҳурматли фуқаролар!

Бугун соат 14:00 да вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Молия бош бошқармаси раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилмоқда.
20.05.2020

Вилоятимиз ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланди.
20.05.2020

Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди

Бугун хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокида тумандаги хотин-қизларнинг бандлиги масаласига бағишланган учрашув ўтказилди.  
20.05.2020

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказиб бермоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Чиноз тумани бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази жамланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказиб бермоқда.
20.05.2020

Масофавий ўқитишнинг замонавий таълим жараёнидаги аҳамияти

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали профессор-ўқитувчилари ҳам карантин тадбирлари сабаб талабаларга онлайн дарс машғулотлари ўтмоқда.
19.05.2020

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий маълумотлари очиқ бўлиши талаб қилинмоқда

Эндиликда давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотлар очиқ бўлиши қонунан талаб этилади. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларида уларнинг улуши мавжуд бўлган корхоналар, бўш турган, фойдаланилмаётган, носоҳавий активлари ва асосий маълумотларни жойлаштириш мажбурий этиб белгиланиши кутилмоқда.

19.05.2020

Қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилди?

Қуйи палата ялпи мажлисида “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

19.05.2020

ДЕПУТАТЛАР ҚОДИРИЯ НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИДА

Бугунги кунга келиб Тошкент вилоятининг аксарият туманларида ичимлик сув таъминотида муаммолар мавжуд. Президентимиз ташаббуси билан Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъмилаш мақсадида Осиё Тараққиёт Банки кредит маблағи ҳисобига (143,8 миллион АҚШ доллари ажратилган) Қибрай тумани Қодирия ҳудудида 2019 йил 3 март куни қурилиш ишлари бошланган. 
19.05.2020

Ўрта Чирчиқда янги шифоҳона фойдаланишга топширилди

Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси балансида бўлган “Олтиўғил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Туябўғиз” қишлоқ врачлик пункти биноси манзилли дастурга киритилиб, 100 қатновли янги поликлиника биноси қуриб битказилди.
19.05.2020

“Гиёҳлар салтанати” корхонаси раҳбари сардобаликларга ёрдам юборди

O'zLiDeP Янгийўл шаҳар Кенгаши партия фаоли, тадбиркор аёл, “Гиёҳлар салтанати” корхонаси раҳбари Ш. Тулепова ташаббуси билан техноген офат туфайли бошпанасиз қолган Сардобаликларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
19.05.2020