Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Сурхондарёлик раҳбарлар Тошкент туманида бўлишди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат гуруҳ Тошкент туманида бўлди.

11.01.2021

2021 ЙИЛНИНГ ИЛК ИНШООТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Оҳангарон туманининг Наманган вилояти билан чегарадош ҳудудидаги “Кўксарой” МФЙда “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” авария-қутқарув отряди навбатчилик пунктининг биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

11.01.2021

Аёллар муаммолари ечими борасида дунёда муқобили йўқ тизим яратилди...

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида хотин-қизларга муносабат, аёлларга муносиб ҳаёт шароитларини яратиб бериш, уларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш, меҳнат фаолияти ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилди.

09.01.2021

Тадбиркорлар Давлат хизматлари марказига келмасдан рўйхатдан ўтмоқда

Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси халқимизнинг энг яқин кўмакчисига айланиб, тезкор, қулай ва сифатли хизматлар кўрсатадиган ишончли тизимга айланди.

09.01.2021

Билганга иссиқхона даромад манбаи

Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилмоқда.

09.01.2021

Оққўрғонлик ёшлар “Ғалаба боғи”да бўлишди

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси билан танишиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Оққўрғон тумани ёшлари учун саёҳат уюштирилди.

09.01.2021

"Тозалаш-антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбирлар давом этмоқда

Янгийўл тумани ҳудудида «Тозалаш-Антитерор» махсус тезкор тадбири ташкил этилди. Туман 5 та ҳудудга бўлинган бўлиб, ҳар бир ҳудудга туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари маъсул сифатида бириктирилган.


08.01.2021

Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

Бўстонлиқ туманининг барча ҳудудларида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда. Шундай тиббий кўрикларнинг навбатдагиси туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 13-сонли оилавий поликлиникада Яккатут ва Бурчмулла қишлоқлари аҳолиси учун уюштирилди.

08.01.2021

Совуқ кунларда ҳам Ўрта Чирчиқликлар иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари етиштирмоқда

Қишнинг қорли-қировли кунларида аҳолига сифатли сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда деҳқон хўжаликлари томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти.


07.01.2021

Нигина Малайзияда ўқишни ният қилган

Мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга ёшлар юрт келажаги саналади.Оҳангарон шаҳар 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нигина Мустафоева ана шундай истеъдодли ёшлардан.
07.01.2021