Сўровнома
Янгиликлар
Ангрендаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди
Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов Ангрен шаҳрида бўлиб, курилиш ишларини кўздан кечирди. Дастлаб шаҳар раҳбарлари билан бирга Ангрен саноат касб-ҳунар коллежи қурилиши жараёнлари билан танишди. Ҳозирги кунда коллежда бир қатор ишлар амалга оширилган.
27.02.2021
Даврон Ҳидоятов кореялик инвесторлар билан меморандум имзолади
Чирчиқ шаҳрида "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти раҳбари Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди.
27.02.2021
Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича вазифалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 февраль куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
27.02.2021
Сенатор “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим билан танишди
Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишлари, муносиб иш шароитларида фаолият юритишлари учун барча имкониятлар эшиги очиб берилмоқда.
27.02.2021
Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, "Беруний" МФЙ Маданият саройи, пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти, "Ёшлар инновацион маркази"га бориб, иш жараёнларини кўзлдан кечирди. Мутасаддилар, фуқаролар, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.
27.02.2021
Туман раҳбари тоғ қишлоқларидаги муаммоларни ўрганди
Бўстонлиқ тумани ҳокими “Бурчмулла” ва “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди.
27.02.2021
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Махмудова Тошкент вилоятининг туристик салоҳияти билан танишди
Ҳозирги пайтда давлатлар тараққиётида туризмнинг ўрни ва нуфузи кундан-кунга ортиб бормоқда. Жаҳон аҳолисининг тафаккури, дунёқараши, қизиқиши ҳамда даромадлари ўсиб бораётганини қадимий обидалар, гўзал масканларни томоша қилиш, халқларнинг урф-одатларини яқиндан билиш ва дам олиш учун саёҳат қилиш одат тусига кирганлиги билан бевосита боғлиқ. Ўз ўрнида бу соҳани жуда катта иқтисодий салоҳиятга эга эканлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
26.02.2021
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига янги раҳбар тайинланди
Ҳамза Ҳаётович Жумаев Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.
26.02.2021
Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди
Сессияда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш, амалий чора-тадбирлар дастури мақсадли кўрсаткичлари ижроси, адлия бўлимининг 2020 йил IV чорагида давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳисоботи, камбағалликни қисқартириш ва оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, аҳоли хоҳиш-истакларига кўра, жамоат транспортини ривожлантириш бўйича жорий йилдаги чора-тадбирлар дастури, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан бажарилган ишлар кўриб чиқилди.
26.02.2021
Ишчи гуруҳ аъзолари Янгийўл шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Асосий эътибор Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди.
26.02.2021